Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

«Ёш китобхон» танлови ғолибларига автомобиллар берилади

15.05.2018

Президентнинг 12.05.2018 йилдаги «Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 

Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, шунингдек жамоатчилик вакилларининг «Ёш китобхон» («Ёш китобсевар») танловини юқори савияда ва тизимли асосда ўтказиш таклифи маъқулланди.

 

Танловнинг Ташкилий қўмитаси таркиби тасдиқланди.

 

Белгиланишича:

а) танловни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

б) Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ташкилий-амалий ишлар бўйича масъул ташкилотлар ҳисобланади;

в) Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети илмий-ижодий ишлар бўйича масъул ташкилотлар ҳисобланади.

 

Манфаатдор вазирлик ва идораларга 10 кун муддатда «Ёш китобхон» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш топширилди. 

 

Низомда қуйидагилар назарда тутилади:

  • алоҳида номинациялар бўйича танловлар ташкил этиш;
  • танлов ғолибларини мукофотлаш ва рағбатлантиришнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш, хусусан, республика босқичида 1-ўринни эгаллаган қатнашчиларни енгил автомобиллар билан тақдирлаш, шунингдек 2 ва 3-ўрин соҳиблари ва фаол иштирокчиларни ҳам муносиб рағбатлантириш чоралари ва ҳ.к.
  • Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига танлов номинацияларида белгиланган буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг асарларини, уларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид китоб ва рисолаларни нашрга тайёрлаш, чоп этиш, таълим муассасалари кутубхоналарига, ахборот-ресурс марказлари ва кенг ўқувчилар оммасига, шу жумладан тегишли веб-сайтларга жойлаштириш орқали етказиш чораларини кўриш топширилди. 

 

Жаҳонгир Тўрахонов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50