Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Иш ҳақини учинчи шахс картасига тўлаш мумкинми Ўғитлар ва пестицидлар айланмаси иштирокчилари қандай қадамларни амалга ошириши керак Ижтимоий солиқни тўлашда назарда тутилган имтиёзлар Ижтимоий солиқни тўлашда назарда тутилган имтиёзлар

Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрларга мутасадди бўлади

21.08.2023

Рус тилида ўқиш

18.08.2023 йилдаги ЎРҚ-863-сон Қонун билан “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга  ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 16 майда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2023 йил 5 августда маъқулланган.

 

Киритилган қўшимчаларга асосан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

 

Агентлик олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:

  • волонтёрлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатининг амалга оширилишида иштирок этиш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

 

Шунингдек, Қонун билан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

 

Шу билан бирга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш бўйича ваколатлар берилди.

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.08.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова