Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Ёшлар тадбирларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин

20.12.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2023 йилдаги «Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 667-сон қарори қабул қилинди.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида ўтказиладиган ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режаси асосида амалга ошириш режалаштирилмоқда.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда уларда қатнашиш тартиби;
  • ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби;
  • календарь режада назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш.

 

Календарь режа ҳар йили декабрь ойи якунига қадар давлат органлари ва ташкилотларининг таклифлари асосида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ишлаб чиқилади.

 

Календарь режа доирасида ўтказиладиган тадбирлар, шунингдек иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ахборот электрон шаклда yoshlarportali.uz порталида жойлаштирилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.12.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48