Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Ёшларда – ўз академияси

04.09.2019

Рус тилида ўқиш

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси  юридик шахс мақомисиз ташкил этилди (30.08.2019 йилдаги ПҚ-4433-сон қарорга қаранг). 

 

Унга ўзларининг инновацион лойиҳалари ва ғояларига эга иқтидорли ёшлар ва талабалар, 40 ёшгача бўлган олимлар ва тадбиркорлардан ташкил топган жамоалар танлов асосида қабул қилинади. Жамоалар аъзолари – Академия аъзолари.

 

Ташкилотга раҳбарлик инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосарига юклатилди. Фанлар академиясида тугатилган Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармасининг 5 штат бирликлари ҳисобига вазирлик тузилмасида Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси ташкил этилди.

 

Ёшлар академияси фаолияти доирасида мамлакатимиз келажаги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган сунъий интеллект, қайта тикланувчи энергия манбалари, робототехника ва мехатроника, фармацевтика, биотехнология, дастурлаш, саноат дизайни, 3D моделлаш ва бошқа истиқболли йўналишларда амалий, инновацион ва стартап лойиҳалари амалга оширилади.

 

Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, Илғор технологиялар маркази ва “Яшнобод” инновацион технопаркининг бинолари, лабораторнялари, акселератори ва коворкинг марказлари Академияга ажратилади. Келажакда Нурафшон шаҳридаги “ақлли шаҳар” ҳудудида замонавий инфратузилмага эга кичик ва ихчам “Science Park” ташкил этилади.

 

2020 йил 1 апрелга қадар қуйидаги платформалар ташкил этилади:

  • “Ғоялар генераторлари” - Ёшлар академиясининг асосий йўналишларига тегишли бўлган маълум бир муаммонинг ечимига қаратилган инновацион ғояга эга жамоалар платформаси;
  • “Стартаплар” - ўз ғояси ва ушбу ғояни амалга оширишга қаратилган стартап лойиҳалари ва уларни амалга ошириш бўйича аниқ режага эга жамоалар платформаси;
  • “Бизнес вакиллари” - фаолиятида илм-фан ва инновация ютуқларини қўллаган ва тегишли соҳада камида 1 йиллик тажрибага эга бўлган жамоалар платформаси;
  • “Бўлажак академиклар” - юқоридаги платформаларда фаол иштирок этган, мамлакатнинг илм-фан ривожланишига катта ҳисса қўшаётган юқори илмий салоҳиятга эга олимлар платформаси.

 

Бундан ташқари, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси ташкил этилди.

Шакллантириш манбалари

Молиялаштириш йўналишлари

  • инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаларининг жами маблағларининг йилига 10%и ;
  • Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб- қувватлаш жамғармаси Кузатув кенгашининг қарорига асосан йўналтирилаётган маблағлар қисми;
  • Ёшлар академияси Васийлик кенгаши аъзолари - хўжалик бошқаруви органлари, давлат улуши мавжуд корхоналар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • Ёшлар академияси аъзолари томонидан инновацион, амалий ва стартап лойиҳалар натижалари асосида тайёрланган инновацион маҳсулотларни тижоратлаштиришдан олинадиган даромадларнинг бир қисми;
  • халқаро молиявий институтлар, донорларнинг грантлари ва кредитлари;
  • Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозит ҳисобларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
  • Ёшлар академиясига бириктирилган бино ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумлар;
  • ташкилотлар билан тузилган шартномалар доирасида олинган даромадлар;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
  • инновацион, амалий ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш, шу жумладан илмий-инновацион акселератор ва бизнес-инкубаторларни ташкил этиш, илғор технологик ишланмаларни ишлаб чиқиш;
  • Ёшлар академияси фаолиятини ташкил этиш, хорижий ва маҳаллий етакчи олимлар, мутахассислар ҳамда ватандошларни жалб қилиш;
  • иқтидорли ёшларни ривожланган давлатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш корхоналарида малака оширишларига, нуфузли илмий нашрларда мақолаларни чоп этиш, шунингдек, хорижий ва маҳаллий патентлаш харажатларини қоплаш;
  • илмий-амалий тадбирлар (симпозиум, конференция, семинар, тренинг, давра суҳбатлари, мастер-класслар ва бошқалар) ташкил этиш ҳамда халқаро илмий-амалий тадбирларда қатнашиш;
  • Ёшлар академиясининг асосий вазифаларини рўёбга чиқариш.

 

Жамғарманинг Ёшлар академияси фаолияти билан боғлиқ харажатларини молиялаштириш Васийлик кенгашининг қарорига асосан амалга оширилади. Ёшлар академияси аъзоларининг лойиҳалари “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури доирасида молиялаштирилади.  Ёшлар академияси аъзоларининг малакасини ошириш ва уларни хорижий стажировкаларга юбориш “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан тўланади.

 

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажариладиган ёш олимлар илмий-техник лойиҳалари Ёшлар академияси аъзолари томонидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


 

Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52