Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Фарғона вилоятида врачларнинг касбий фаолиятини эксперт комиссиялари текширади

26.06.2018

Рус тилида ўқиш


Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2018 йилдаги 456-сон қарори билан Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Эксперимент тариқасида Фарғона вилоятида жорий йилнинг охиригача тиббиёт ходимларининг касбий фаолиятини ўрганиш тизими жорий этилади. Ҳар бир давлат тиббиёт ташкилотида у ерда турли ихтисослик йўналишлари бўйича ишлайдиган врачлар таркибида эксперт гуруҳлари ташкил этилади.

 

Улар тиббиёт ходимларининг ишини ўрганади ва таҳлил қилади, улар томонидан даволаш-диагностика стандартларига риоя қилинишини назорат қилади, даволаш жараёнида йўл қўйилган камчиликларни аниқлайди, тизимли хатоларни бартараф этиш бўйича чоралар кўради, шунингдек қоидабузарликлар учун врачларни жазолайди.

 

2019 йил 31 январга қадар эксперимент натижалари таҳлил қилинади ва уни давом эттириш ҳамда соғлиқни сақлашнинг бошқа барча ташкилотларига татбиқ этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

 

Эътибор беринг! Хусусий тиббиёт клиникалари учун низом тавсиявий тусга эга.

 

Эксперт гуруҳлари (кейинги ўринларда – гуруҳ) таркиби юқори турувчи соғлиқни сақлаш органи билан келишилган ҳолда тиббиёт ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланади. Врачлар учун гуруҳга аъзолик - жамоатчилик асосида, таркиб эса ҳар йили тасдиқланади. Гуруҳлар мажлислари заруратга қараб, бироқ ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Шунингдек, гуруҳга врачлар томонидан беморларга юритилган бирламчи тиббий ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш юклатилади.

 

Алоҳида эътибор стационар тиббий хизматга қаратилади. Бу йўналишни назорат қилиш учун гуруҳ:

  • бемор қабул бўлимида ўтказилган вақти, ташхис аниқланган муддат;
  • даво муолажалари асосли ва тўғри бажарилганлиги (лаборатория, диагностика, оператив ва б.);
  • ташхис нотўғри қўйилганлиги боис анестезия ва реанимация жараёнида вужудга келган асоратларнинг таҳлил қилинганлиги;
  • даволаш жараёнида ва тузалишнинг эрта даврларида беморларнинг парвариши тўғри олиб борилганлиги таҳлилларининг амалга оширилганлигини ўрганади.

 

Ўрганиш натижалари аниқ врачнинг касбий фаолияти бўйича тушган шикоятлар каби гуруҳ мажлисларида муҳокама қилинади. Унинг натижалари бўйича тегишли хулоса тайёрланади ва тиббиёт ташкилоти раҳбарига тақдим этилади.

 

Тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида беморга моддий зарар етказилган тақдирда уни қоплаш бўйича жавобгарлик врачга юклатилиши мумкин.

 

Шунингдек бирламчи тиббий ҳужжатларни, жумладан, рецептни электрон шаклда тўлдиришни жорий этиш ва уни тегишли дорихоналардаги маълумотлар базасига жойлаштиришни таъминлайдиган ахборот тизимини босқичма-босқич амалга киритиш режалаштирилаётир. Тегишли чора-тадбирлар режаси 3 ой муддатда тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.06.2018 йилда кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум