Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Фарғона водийсида қўшимча 7 та кичик саноат зонаси ташкил этилади

17.12.2018

Рус тилида ўқиш

Улар вилоятнинг Фарғона шаҳрида, шунингдек Фурқат, Қува, Ўзбекистон, Олтиариқ, Ёзёвон ва Қўштепа туманларида ташкил этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2018 йилдаги 1007-сон қарорида назарда тутилган.

   

Маълумот учун: Фарғона вилоятида бир қатор кичик саноат зоналари фаолият юритмоқда (ВМнинг 25.08.2017 йилдаги 672-сон қарорига қаранг).

 

Кичик саноат зоналари фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида тасдиқланган рўйхат бўйича фаолият юритади. Объектлар бир ой муддатда тегишли ҳокимликларга берилади. Бунда солиқ бўйича қарздорликни бериладиган активларнинг қолдиқ (баланс) қийматига мутаносиб равишда ёки уларнинг устав жамғармаларидаги давлат улушининг ва хўжалик бошқаруви органларининг улушини камайтириш масаласи кўриб чиқилади.

 

Янги ташкил этиладиган КСЗ ҳудудида инвесторларга импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таклиф этилади. Жойлаштириш бўйича аниқ лойиҳаларнинг «йўл хариталари» 2 ой муддатда ишлаб чиқилади.

 

КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йил муддатга узоқ муддатли ижарага берилади. Бироқ бизнес-режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан.

 

Ижара тўлови фаолият туридан келиб чиққан ҳолда, ортиб борадиган коэффициентни қўлламасдан энг кам ставкада белгиланади. Инвестиция лойиҳаларини бажариш учун ер участкалари бериш тўғрисида қабул қилинган қарорлар Фарғона вилояти ЭИЗ ва КСЗ Маъмурий кенгаши томонидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум