Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Фавқулодда вазиятларда аҳоли қандай хабардор қилинади

15.08.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2023 йилдаги “Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида”ги 361-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан тегишли Низом тасдиқланмоқда, унга кўра:

  • хабар бериш тизимининг асосий мақсади – бу  аҳоли ва тегишли органларга фавқулодда вазиятлар ҳақида ҳаққоний ва тезкор маълумотлар етказиш;
  • хабар бериш тизими республика, худудий, локал ва объект даражасида амалга оширилади ва ФВВ вазири, фуқаро муҳофазаси бошлиғи ва объектлар раҳбарларининг буйруғи асосида ишга туширилади;
  • Фавқулодда вазиятда (ёки рўй беришидан олдин) “Барчага диққат” сигнали   ва электросиреналар рупорли овоз кучайтиргич орқали 3 дақиқагача аҳолига эшиттирилади.
  • сигналдан сўнг юзага келган фавқулодда вазият ҳақида маълумот телевидение, радио ва интернет орқали давомийлиги 5 дақиқагача бўлган видео ва аудиоролик кўринишда етказилади;
  • шунингдек аҳоли мобил операторлар орқали ҳам хабардор қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.08.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.