Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Фавқулодда вазиятларда телекоммуникация тармоқлари қандай бошқарилади

02.12.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2024 йилдаги «Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ВМҚ-789-сон қарори қабул қилинди.

 

Телекоммуникациялар тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқаришнинг мақсадлари:

  • фавқулодда ҳолат ва вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш имкониятини таъминлаш;
  • давлат бошқаруви, ҳуқуқ-тартиботни, давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлигини таъминлашда алоқа билан узлуксиз ҳамда барқарор таъминлаш.

 

Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда телекоммуникация тармоқлари Рақамли технологиялар вазирлигининг Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази томонидан махсус истеъмолчилар, телекоммуникациялар ва идоравий тармоқлар операторларининг бошқариш марказлари билан биргаликда марказлашган ҳолда маъмурий бошқарилади.

 

Махсус истеъмолчилар - Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Президент давлат хавфсизлик хизмати, ДХХ, Миллий гвардия ва Электрон технологияларни ривожлантириш маркази.

 

Рақамли технологиялар махсус ваколатли орган томонидан фавқулодда ҳолат ва вазиятларда телекоммуникация оператор ҳамда провайдерларининг тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:

  • махсус истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун бўш телекоммуникация ресурслари ва воситалари мавжуд бўлмаганда;
  • телекоммуникация тармоқларида юкланиш ортиб кетишининг олдини олиш зарур бўлганда;
  • фавқулодда ҳолат ва вазиятлар ҳудудида ишга жалб қилинадиган радиоэлектрон воситалар ишида электромагнит мослашувини таъминлаш зарур бўлганда.

 

Фавқулодда ҳолатларда Рақамли технологиялар вазирлиги телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги қарор Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги Фармони билан фавқулодда ҳолат даврига тузиладиган Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси қарорига мувофиқ қабул қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48