Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1345-4, 2017 йил 6 сентябрь) билан Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларининг ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга олган ҳолда кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра фермер хўжаликлари кредит пакетининг банк томонидан кўриб чиқилиши муддати 3 иш кунидан ошмаслиги керак (илгари – 10 иш куни).
Фермерлик хўжалиги томонидан банкка бериладиган кредит пакетига қуйидаги ҳужжатлар киради:
- кредит буюртманомаси;
- қарз олувчининг банк ҳисобварағига пул тушумларининг (пул оқимининг) прогнози албатта кўрсатилган бизнес-режа;
- тегишли ДСИга тақдим этилган охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси нусхаси (1-шакл) ҳамда 90 кундан ортиқ бўлган қарзга доир солиштириш далолатномаси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл);
- фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси;
- ер участкасининг чизмаси.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.