Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2018 йилдаги 26-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (кейинги ўринларда – Жамғарма).
Эслатиб ўтамиз, Жамғарма Президентнинг 17.08.2017 йилдаги ПҚ-3225-сон қарори билан ташкил этилган. Унинг асосий вазифаси – кичик тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдам кўрсатиш (шарҳга қаранг).
Жамғарма томонидан улар бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига кафиллик ва фоизлар бўйича харажатларга компенсация тақдим этиладиган кредитларнинг чегараланган суммаси энди сўмда белгиланади (қуйидаги жадвалга қаранг).
Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган молиявий ёрдам тури
|
Унинг доирасида молиявий ёрдам кўрсатиладиган тижорат банки кредитининг энг юқори суммаси
|
Кредитлар бўйича кафиллик |
2 млрд сўмдан ошмайдиган миқдорда.
Илгари – 500 минг АҚШ долларидан ошмайдиган миқдорда (МБ курси бўйича миллий валютага қайта ҳисоблаганда материал эълон қилинган пайтда – 4 млрд сўмдан ортиқ).
|
Кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш |
4 млрд сўмдан ошмайдиган миқдорда.
Илгари – 1 млн АҚШ долларидан ошмайдиган миқдорда (МБ курси бўйича миллий валютага қайта ҳисоблаганда материал эълон қилинган пайтда – 8 млрд сўмдан ортиқ). |
Шу билан бирга молиявий ёрдам олиш таомилининг алоҳида босқичлари муддатлари камайтирилди. Хусусан, Жамғарма компенсация ва кафиллик олиш бўйича банкдан келиб тушган ҳужжатларни 3 иш куни мобайнида ўрганади (илгари кредитлар бўйича фоизларни қоплаш учун ҳужжатлар 7 кун, кафиллик олиш бўйича эса 10 кун текширилар эди). Умуман олганда, молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича шартнома тузилгунга қадар барча тадбирларнинг умумий муддати камайтирилди:
- компенсация олиш учун – 1 ҳафтага;
- кафиллик олиш учун – 10 кунга.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 17.01.2018 йилда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Ленара Хикматова.