Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Корхона ишлатилган маиший техникани ходимларга қандай сотиши мумкин Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни тўлаш тартиби Импорт соҳасида қонунчиликни бузганлиги учун қандай жавобгарлик белгиланган Импорт соҳасида қонунчиликни бузганлиги учун қандай жавобгарлик белгиланган

Фойдали моделдан розиликсиз фойдаланилганда тўланадиган товон миқдори аниқланди

05.09.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2024 йилдаги “Ихтиро, фойдали модель ва саноат намунасидан патент эгасининг розилигисиз фойдаланилганда, патент эгасига тўланадиган товон миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 535-сон қарори қабул қилинди. 

 

Вазирлар Маҳкамаси давлат мудофааси ва хавфсизлигини таъминлаш, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш билан боғлиқ сўнгги зарурат юзага келган тақдирда, саноат мулки объектидан патент эгасининг розилигисиз фойдаланилишига уни бу ҳақда энг қисқа муддатда хабардор қилиб, кейинчалик мутаносиб миқдорда унга товон тўлаган ҳолда рухсат бериши мумкин.

 

Товон миқдори патент эгасининг розилигисиз саноат мулки объектидан фойдаланган ҳолда реализация қилинган товарлардан ва (ёки) бажарилган ишлар ва (ёхуд) кўрсатилган хизматлардан олинган тушумларнинг 0,5 фоизини ташкил этади.

 

Шунингдек, 2025 йил 1 январдан бошлаб Мадрид битимига доир Баённомага мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда ундириладиган якка тартибдаги божлар ставкалари ўзгармоқда:

Бож коди

Божнинг номи

Ставкалар (АҚШ доллари)

1.

Белгининг халқаро рўйхатдан ўтказилиши натижасида пайдо бўладиган муҳофаза қилишни ёйиш тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун, шунингдек ҳудудий кенгайтириш тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун:

 

1.1.

белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун

320

1.2.

бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун:

130

2.

Жамоа белгиси халқаро рўйхатдан ўтказилиши натижасида пайдо бўладиган муҳофаза қилиш ёйилиши тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун, шунингдек ҳудудий кенгайтириш тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун:

 

2.1.

белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун

480

2.2.

бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун

80

3.

Кўрсатиб ўтилган Баённомага мувофиқ рўйхатдан ўтказилган белгининг халқаро рўйхатдан ўтказилганлиги узайтирилганлиги учун:

 

3.1.

белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун

160

3.2.

бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун

107

4.

Кўрсатиб ўтилган Баённомага мувофиқ рўйхатдан ўтказилган жамоа белгиси халқаро рўйхатдан ўтказилганлиги узайтирилганлиги учун:

 

4.1.

белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун

320

4.2.

бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун

53

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.09.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев