Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электрон тўлов тизимлари хизматларидан фойдаланишни қандай бошлаш керак Жисмоний шахс нотурар жой объектларини мустақил баҳолаш ҳақида солиқ органларига қандай хабар бериши керак (йўриқнома) Қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этиш қандай ўтказилади

Фуқаролар суд жараёнларида масофадан туриб қандай иштирок этади

13.03.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 11.03.2025 йилдаги «Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1047-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжат билан аҳолининг фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд муҳокамаларида масофадан иштирок этишининг ҳуқуқий асослари яратилмоқда.

 

Жумладан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилади.

 

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаётган суд ушбу шахсларнинг келган-келмаганлигини текширади ва келган шахсларнинг шахсини аниқлайди. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган шахсларнинг шахси ишни кўраётган суд томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган холда аниқланади.

 

Тегишли ўзгартиришлар Фуқаролик процессуал кодексига, Иқтисодий процессуал кодексига ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига киритилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.03.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев