Президент томонидан 26.12.2022 йилдаги “Маҳалла бюджети» тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-458-сон Қарор имзоланди.
Ҳужжатга мувофиқ, 2023 йилнинг 1 январидан ҳуқуқий эксперимент доирасида республика худудларининг 14 та туманида “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади.
Эксперимент доирасида мазкур туманларда мол-мулк ва ер солиғи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10% ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача туман бюджетлари орқали ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаларига йўналтирилади.
Жамғармаларга келиб тушган маблағлар фуқаролар йиғини кенгашлари томонидан бошқарилади. Бунда кенгашларга ҳоким ёрдамчилари ҳам киритилади.
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.12.2022 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.