Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Гаров реестрига ёзув киритмадингизми – навбатнинг охирида бўласиз

24.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президент кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қонунни имзолади (22.10.2019 йилдаги ЎРҚ-572-сон Қонунга қаранг).

 

Тузатишлар тўплами “Гаров тўғрисида”ги, “Банкротлик  тўғрисида”ги, “Лизинг тўғрисида”ги, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги, “Ипотека тўғрисида”ги Қонунлар, шунингдек Солиқ, Божхона, Фуқаролик, Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал ва Жиноят процессуал кодексларига киритилди. Натижада, қонун ҳужжатларида Президентнинг 2018 йил 23 ноябрдаги ПҚ-4026-сон қарорида назарда тутилган механизмлар акс эттирилган, биз илгари бу механизмларни ёритган эдик.

 

Бунда эътиборга молик янгиликлар ҳам бор. Масалан, айрим мансабдор шахслар гаров реестрига тегишли ёзувларни киритишлари шарт:

 

  • гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жиноят иши бўйича фуқаровий жавобгарнинг мол-мулки хатловини амалга оширган суриштирувчи ёки терговчи буни қарор чиқарилгандан кейин 1 кун ичида амалга ошириши керак. Агар хатлов суд томонидан амалга оширилса, ёзув ваколатли бўлган органлар томонидан суд ажрими чиқарилгандан кейин 3 сутка ичида киритилади. Мол-мулк хатлови бекор қилинган тақдирда бу ёзув гаров реестридан чиқариб ташланади;

 

  • ижро ишини юритиш доирасида мол-мулк хатловини амалга оширган давлат ижрочиси. Хатловнинг бекор қилиниши ҳам илгари гаров реестрига киритилган ёзув ўчирилишига сабаб бўлади;

 

  • солиқ органлари - солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома билан бир вақтда. Ёзув белгиланган муддатда қопланмаган тақдирда ундирув қарздорнинг мол-мулкига қаратиладиган миқдордаги солиқ қарзи суммасини кўрсатган ҳолда киритилади (СКнинг 61-моддаси). Ёзув солиқ қарзи қопланганидан ёки ҳисобдан чиқарилганидан кейин гаров реестридан ўчирилади;

 

  • божхона органлари -  тўловчи томонидан талабнома олингандан кейин божхона тўловларини тўлаш бўйича қарзи 10 кунлик муддат ичида тўланмаган тақдирда. Ёзувни киритиш ва ўчириш тартиби солиқ қарзи ҳолатидаги каби амалга оширилади.

 

Бу айнан битта мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни киритган ва ўз навбатини кутаётган кредиторларнинг нуқтаи назарига кўра шаффофликни оширади. Хусусан,  бундай талабларни қаноатлантириш навбати қуйидагича белгиланди:

  • биринчи навбатда - мазкур мол-мулкни ушлаб қолиш орқали таъминланадиган мажбуриятлар бўйича талаблар қаноатлантирилади;
  • иккинчи навбатда - мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулкни олиш ёки кредитор томонидан ушбу мол-мулкни қарздорга беришдан келиб чиқадигаи мажбуриятлар бўйича талаблар қаноатлантирилади;
  • учинчи навбатда - агар мол-мулк кредитор томонидан тақдим этилган маблағлар ёки мол-мулк ҳисобидан олинган (ишлаб чиқарилган) бўлса, мол-мулк билан таъминланадиган мажбуриятлар бўйича талаблар қаноатлантирилади;
  • тўртинчи навбатда - мазкур мол-мулк билан таъминланган бошқа барча мажбуриятлар бўйича талаблар қаноатлантирилади.

 

Тергов ва суриштирув органлари, солиқ ва божхона органлари ҳамда бошқа давлат органлари, шунингдек ўз талаблари гаров реестрида рўйхатдан ўтказилмаган кредиторларга унга ёзувлар киритиш учун ярим йил муддат берилди. Ёзувни рўйхатдан ўтказиш санаси сифатида олдинги даврда тегишли мулкий таъминотни ташкил этиш санаси кўрсатилади. 6 ой ўтгач навбат тегишли мол-мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ёзув гаров реестрига киритишнинг хронологик тартибида (вақт ва сана) белгиланади. Ҳар бир навбатдаги талаб олдинги навбат кредиторларининг талаблари тўлиқ қаноатлантирилгандан кейин қаноатлантирилади.

 

Гаров реестрига ёзув киритган кредиторлар буни амалга оширмаганларга нисбатан афзалликка эга. Ёзув киритмаган кредиторларнинг талаблари ҳуқуқлар юзага келишининг календарь навбати тарзида ёзув киритган кредиторларнинг талаблари тўлиқ қаноатлантирилгандан кейин  сўндирилади.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 23.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум