Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Уч уйнинг сотилиши қандай қилиб ЖШДС бўйича суд низосига олиб келди Кўчмас мулкни бузиш: қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида фоизсиз қарзда трансферт нархини белгилаш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак

Геодезия ва картография – янги қонун

04.07.2020

Рус тилида ўқиш

 

2.07.2020 йилдаги «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-626-сон Қонун эълон қилинди. У 3 ой ўтгач кучга киради.

 

Ҳужжат 1997 йилдан буён амал қилаётган «Геодезия ва картография тўғрисида»ги Қонуннинг ўрнига чиқарилган. Бунда янги қонун ҳажми, таркиби ва ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш даражаси билан фарқланади.

 

Ҳужжатда тушунчаларга таъриф – матнда ишлатиладиган атамалар ва уларнинг мазмуни келтирилган умумий рўйхат берилган. Геодезия ва картография фаолиятининг асосий тамойиллари ва соҳани давлат томонидан тартибга солиш тўғрисидаги нормалар, шу жумладан уларнинг асосий йўналишлари, шунингдек Ҳукумат, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари белгиланган.

 

Умумдавлат аҳамиятига ва махсус (тармоққа оид) аҳамиятга молик геодезия ва картографияга оид ишларнинг таснифи сақланиб қолган. Уларни бажаришнинг ўзига хос жиҳатлари баён этилган. Мудофаа ва миллий хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ ишлар – топографик ва махсус хариталарни тузиш ва нашр этиш, махсус геотармоқларни ва махсус аҳамиятга молик географик ахборот тизимларини ривожлантириш алоҳида кўрсатиб ўтилган.

 

Геодезия координаталари, баландликлар, гравиметрия ўлчовлари тизимларини ҳамда давлат топографик хариталари ва режаларининг масштаб қаторини қўллаш тартиби белгиланган. Давлат геодезия, нивелир, гравиметрия тармоқларини яратиш ишлари тартибга солинган. Алоҳида модда геодезия бандларига бағишланган.

 

Соҳани давлат томонидан тартибга солиш дастурларига катта эътибор қаратилган:

биринчидан, техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар –геодезия ва картография ишларини ташкил этиш тартибини белгилайди, уларни амалга ошириш ва сифатига қўйиладиган талабларни ўз ичига олади;

иккинчидан, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан:

  • геодезия ўлчовларининг ягоналигини таъминлаш, геодезия ўлчов воситаларини стандартлаштириш ишларида иштирок этиш таъминланади;
  • геодезия, топография ва картография маҳсулотларини мажбурий сертификатлаштириш ишлари ташкил қилинади ва ўтказилади;
  • соҳада метрологик назорат олиб борилади;

учинчидан, лицензиялаш механизмининг умумий жиҳатлари баён этилган, лицензия талаблари ва шартлари акс эттирилган;

тўртинчидан, геодезия ва картография ишларини рўйхатдан ўтказишнинг муҳим жиҳатлари акс эттирилган;

бешинчидан, геодезия ва картографияга доир материаллари (маълумотлар) экспертизаси – Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат аҳамиятига молия бўлган ишларни бажаришда талаб этилади. Экспертиза бажарилган ишлар ҳақидаги техник ҳисоботлар асосида ўтказилади. Натижаларга кўра хулоса берилади.

 

Қонунга қўшимча равишда киритилган боблар билан қуйидагилар белгиланган:

  • геодезия ва картография фаолияти маҳсулотлари билан боғлиқ муносабатлар. Хусусан, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган маҳсулот, шу жумладан давлат картография-геодезия фонди материаллари (маълумотлари) давлат мулки эканлиги;
  • Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш ва мамлакатнинг картография-геодезия фондини шакллантириш тартиби;
  • давлат геодезия назорати – унинг мақсади ва вазифалари, асосий функциялари.  

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 4.10.2020 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-18
  • USD:12869.90 (+0.00) сум
  • EUR:13496.66 (+0.00) сум
  • RUB:124.94 (+0.00) сум