Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Германия тажрибаси асосида дуал таълим тури ишлаб чиқилади

13.12.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 декабрдаги 647-сон қарори билан профессионал таълим муассасаларига йил давомида  ўқувчиларни  дуал  таълим  шаклида ўқишга  қабул  қилиш  тизими  жорий  этилиши муносабати билан бир қатор НҲҲларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Меҳнат бозори учун рақобатбардош ОТМ кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ўқувчиларни дуал таълим шаклида қабул қилишнинг янги механизмларини жорий этиш мақсадида айрим НҲҲларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

  • профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларни йил давомида ташкилотларнинг буюртмалари асосида дуал таълим шаклида ўқитиш;
  • иш берувчиларнинг мавжуд эҳтиёжи асосида дуал таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилишни соддалаштириш;
  • ўқувчиларни дуал таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилиш тизимини рақамлаштириш.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкилотлардан бириктирилган устозларнинг педагогик маҳоратини ихтиёрий равишда ошириш учун ҳар йили дуал таълим шакли бўйича бепул қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этади.

 

Дуал таълим шакли жорий этилган касб ва мутахассисликлар бўйича тегишли таълим дастурларини такомиллаштириш ҳамда Германия тажрибаси асосида методик материалларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

 

2024/2025 ўқув йилига қадар меҳнат бозорининг малакали кадрларга бўлган жорий ва истиқболли эҳтиёжни аниқлашга мўлжалланган электрон платформа ишга туширилади. 

 

Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом (11.11.2020 й. 715-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ва Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга (29.03.2021 й. 163-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.12.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48