Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Ҳакамлик суди қарорига ижро варақаси давлат божисиз берилади

20.04.2017

 

18.04.2017 йилдаги ЎРҚ-429-сон Қонун билан Солиқ кодексига (кейинги ўринларда - СК) тузатишлар киритилди. Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди.

 

СК 329, 330-моддаларига киритилган қўшимчалар билан тадбиркорлик субъектлари умумий юрисдикция судлари ёки хўжалик (иқтисодий) судларига ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берганда давлат божидан озод этилди.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида белгиланган муддатда ихтиёрий ижро этилмаган ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори (қарорнинг хулоса қисмида кўрсатилади) мажбурий ижро этилиши керак. Бунинг учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тараф томонидан ваколатли судга берилади.

 

Кейинчалик ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, ваколатли суд берган ижро варақаси асосида амалга оширилади (“Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонуннинг 50, 51-моддалари).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48