Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Масъул ходим алмашганда e-stat 4.0 дастурида ҳисоб маълумотларини қандай ўзгартириш мумкин Бир йил олдин сотилган товарни қайтаришни қандай расмийлаштириш керак ЭИЗ иштирокчилари ва хорижликларни ишга жалб қилаётган компаниялар учун нималар ўзгаради

"Ҳалол" маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби жорий этилмоқда

03.02.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 01.02.2025 йилдаги 57-сон қарори билан "Ҳалол" талабларига мувофиқ маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат "Ҳалол" талабларига мувофиқ сертификатланган маҳсулотлар ва хизматларни даврий баҳолашни назарда тутади.

 

"Ҳалол" талабларига мувофиқ маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш органларини ташкил этиш режалаштирилган.

 

Сертификатлаш ва уларга қўйиладиган талабларни белгилашда Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (SMIIC) томонидан қабул қилинган ва халқаро миқёсда расман тан олинган стандартларга устуворлик берилади.

 

2025 йил 1 майдан бошлаб SMIIC талабларига мувофиқ сертификатланган маҳсулотлар ва хизматларни "Ҳалол" белгиси билан маркировка қилишни бошлаш режалаштирилмоқда.

 

Ариза берувчи сертификатлаш органига аризани электрон тарзда топширади. Сертификатлаш органи ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш куни ичида кўриб чиқади.

 

Баҳолаш ишлари сертификатлаш органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган баҳолаш дастурига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жойида (объектда) олиб борилади.

 

Агар баҳолаш жараёнида ариза берувчи томонидан ишлаб чиқарилаётган ёки фойдаланилаётган маҳсулотнинг таркиби бўйича шубҳалар юзага келса, маҳсулот намуналари ариза берувчининг иштирокида олинади ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар ҳамда "Ҳалол" талабларига мувофиқ аккредитацияланган синов лабораториясида синовдан ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинди ва 02.05.2025 йилдан кучга киради. 

 

                            Лола Абдуазимова