Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Халқ табобатини ривожлантириш марказлари барпо этилади

14.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 10 апрелдаги халқ табобатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

 

2020 йил 1 майдан Республика халқ табобати илмий-амалий маркази, шунингдек тиббиёт олий таълим муассасаларида ва Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида халқ табобатини ривожлантириш ҳудудий марказлари ташкил этилади.

 

Республика маркази халқ табобати соҳасида бош муассаса, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси эса соҳада мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича клиник база ҳисобланади. У Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси, 51-уй манзилида жойлаштирилади.

 

Республика маркази Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташкилий тузилмасига киради ва унга ҳисобдор бўлади ҳамда вазирликнинг илмий-амалий, тадқиқот ва бошқа муассасаларини оптималлаштириш ҳисобига тўлдирилади. Муассасага соғлиқни сақлаш вазири томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади. У меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича вазирлик бош бошқармасининг бошлиғига тенглаштирилади.

 

Ҳудудий марказлар - республика марказининг жойлардаги бўлинмалари ҳисобланади, уларга методик раҳбарлик қилади ва фаолиятини мувофиқлаштиради. Бу ерда ўқиш пуллик бўлиб, қиймати Республика маркази томонидан белгиланади. Ўқув режалари ва дастурлари Республика маркази, Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси ва “Табобат” академияси томонидан ишлаб чиқилади, Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса тасдиқлайди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий марказларга тингловчиларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш талаблари, тартиби ва муддатларини белгилайди. Битирувчиларга сертификат - халқ табобати бўйича малака оширганлик тўғрисида расмий ҳужжат берилади. Бундан ташқари. халқ табобати бўйича мутахассисларни тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар тегишли гувоҳнома олган ҳолда халқ табобатининг тегишли йўналишларида фаолият олиб бориши мумкин.

 

Ҳудудий марказларнинг директорлари Республика маркази директори томонидан лавозимга тайинланади. У ерда ўқитувчилик фаолиятига тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасалари, техникумларнинг профессор-ўқитувчилар таркиби, халқ табобати бўйича мутахассислар ва тиббиёт ходимлари жалб қилинади. Ҳудудий марказлар ходимларига тиббиёт олий таълим муассасаларида тегишли лавозимлар учун ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

 

Ҳудудий марказларга 1 гектаргача бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари берилади, уларда талаб юқори бўлган доривор ўсимликларни етиштириш ва тайёрлаш ҳамда халқ табобати соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш мақсадида мини-плантациялар ташкил қилинади. Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳудудий марказларда замонавий лабораториялар ташкил этиш ҳамда уларни зарур асбоб-ускуналар, техника ва бошқа ресурслар билан жиҳозлашни молиялаштиради.

 

1 майдан бошлаб барча даражадаги давлат кўп тармоқли тиббиёт муассасаларида  ва хусусий тиббиёт ташкилотларида халқ табобати хоналари очилади. Давлат тиббиёт муассасаларида бунинг учун  тиббиёт ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида 1 нафардан штат бирлиги ажратилади.  Халқ табобати хонасида қандай асбоб-ускуна, тиббиёт техникаси ва техник воситалар бўлиши шарт эканлиги ҳақида биз аввал ёзгандик.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48