Вазирлар Маҳкамасининг 5.06.2020 йилдаги “Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 358-сон қарори қабул қилинди.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон халқаро ислом академияси бакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар учун дастлабки имтиҳондан ўтиш тартиби жорий этилади.
Унинг натижаларига кўра абитуриентларни кириш имтихонларининг кейинги босқичларига - касбий (ижодий) имтиҳон ва тест синовларига ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Қарор билан Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига қабул қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.06.2020 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова.