Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Халқаро қидирувда бўлганларнинг паспортлари “музлатилади”

30.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

ЖПКга янги боб – “Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш” киритилди (28.08.2019 йилдаги ЎРҚ-558-сон Қонунга қаранг).

 

Жиноятнинг одил судловини амалга оширишда янги процессуал мажбурлов чораси – паспортнинг, биометрик паспортнинг, хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилишини вақтинчалик тўхтатиб туриш пайдо бўлди.

 

У фақат давлатлараро ёки халқаро қидирув эълон қилинган айбланувчи ёки судланувчига нисбатан, у кўрсатилган ҳужжатлардан фойдаланиб Ўзбекистондан чиқиб кетиши ёки хорижда ҳаракатланиши мумкин, деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлса қўлланилади. Бу унга суриштирув, тергов ва суддан “қочиб кетиш”, жиноий фаолиятини амалга оширишни давом эттириш ва ҳукмнинг ижро этилишидан бўйин товлаш имконини бермайди. Бунда Ўзбекистон фуқаролиги тугатилмайди, фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳуқуқий мақоми бекор қилинмайди.

 

Масала суд томонидан ҳал этилади. Бироқ аввал тегишли илтимоснома қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилади, унда бундай чорани қўллаш асослари ва у бўйича  зарурият юзага келишига сабаб бўлган асослар баён этилади. Суриштирувчи ва терговчи қарорни барча зарур материаллар билан бирга прокурорга юборади, прокурор асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, ҳужжатларни судга юборади.

 

Илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан 48 соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида якка тартибда кўриб чиқилади. Бунда прокурор иштирок этади – у мазкур чора қўлланишининг заруриятини асослаб беради, шунингдек ишда иштирок этаётган бўлса, ҳимоячи ва қонуний вакил қатнашади. Зарур ҳолларда суриштирувчи, терговчи чақиртирилиши мумкин.

 

Судья илтимосномани кўриб чиқиб, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида ёки бу чорани рад этиш ҳақида асослантирилган ажрим чиқаради. У ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва ижро этиш учун прокурорга, маълумот учун эса ҳимоячига юборилади. Айбланувчининг ҳимоячиси ва қонуний вакили ажрим устидан у чиқарилган кундан эътиборан 48 соат ичида апелляция тартибида шикоят бериши (прокурор шу муддатда протест билдириши) мумкин, амал қилиши тўхтатиб турилган ҳужжатнинг эгаси эса - тегишли ваколатли органга келтирилган пайтдан эътиборан 72 соат ичида суд тартибида шикоят қилиши мумкин. Апелляция инстанцияси суди шикоятни (претестни) у келиб тушган пайтдан эътиборан 48 соатдан кечиктирмай кўриб чиқиши керак. Шикоят ёки протест бериш ажрим ижросини тўхтатиб туради.

 

Айблов ҳукми чиқарилганда ёки айбдорлик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилганда (ЖПКнинг 84-моддаси) суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг қарорига кўра янги паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) берилади. Шу тариқа, унинг амал қилиши тикланади.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган ва 29.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52