Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Халқаро рейтинглар юзасидан олиб бориладиган ишлар мониторинг қилинади

26.02.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 2019 йил 25 февралдаги қарорида шу ҳақда сўз боради. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Миллий мониторинг тизими яратилади

 

Унинг таркибий қисми – бошқарув сифати ва сиёсатнинг самарадорлигини ўлчаш, мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар жараёнини баҳолаш, тадқиқотлар натижаларидан келиб чиққан ҳолда ислоҳотларнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишга ёрдам берувчи устувор халқаро рейтингларнинг мезонлари ва индикаторлари.

 

Тизимни ташкил этишнинг дастлабки босқичида миллий тадқиқот институтларига алоҳида халқаро рейтинглар бириктирилади. Муассасалар ушбу рейтингларнинг методологик ва бошқа таркибий қисмларини аниқлашлари, уларни амалдаги қонунчиликка имплементация қилишлари, ўзини ўзи баҳолаш учун миллий индексларни ишлаб чиқишлари, катта эксперт таҳлил қилиш ишларини амалга оширишлари керак.

 

Давлатимизнинг халқаро рейтинглардаги паст кўрсаткичларига сабаб бўлаётган асосий омилларга ва ўрнимизни юксалтиришга тўсқинлик қилаётган муаммоларга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Мутахассислардан уларни ҳал қилишга доир таклифлар кутилмоқда.

 

«Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» портали ишга туширилади

 

Ресурс 2019 йил 1 апрелгача яратилиши керак. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • халқаро рейтинглар бўйича йиллик ҳисоботлар, шунингдек, ҳисоботларни ўрганиш ва эълон қилиш муддатларини кўрсатган ҳолда тегишли йўналишлар бўйича ишлар аҳволини яхшилашга қаратилган халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг тавсиялари;
  • халқаро рейтинглар индикаторлари бўйича хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасига оид ахборотлар;
  • тегишли рейтинглар йўналишлари бўйича жамоатчилик фикри сўровномалари, шунингдек, ижтимоий ва илмий тадқиқотлар натижалари;
  • халқаро рейтинглар саволномалари шаклида ҳар бир индикатор кесимида тўлиқ ва аниқ маълумотлар, шу жумладан, статистик маълумотлар;
  • тегишли рейтинглар бўйича турли ижтимоий сўровларни ўтказиш имконияти;
  • тегишли халқаро рейтинг методологияси бўйича онлайн ўқитиш ресурси;
  • респондентлар томонидан жойларда қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни тақдим этиш имконияти.

 

Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги ягона портал фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янгилаш бўйича масъул орган ҳисобланади. Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар унга мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотлар, зарур статистик ахборотлар ва бошқа материаллар тақдим этилади.

 

Алоҳида рейтинглар учун масъул бўлган тадқиқот институтларига, мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш учун масъул вазирлик ва идораларга (17.01.2019 йилдаги ПФ–5635-сон Фармонга 3-иловага қаранг) ташкилий тусдаги топшириқлар берилди.

 

Эслатиб ўтамиз, ой бошида мамлакатимизнинг «Doing Business» йиллик ҳисоботидаги ўрнини яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар тасдиқланган. Бу ҳақда батафсил бу ерда ва бу ерда қаранг. 

 

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум