Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Турли никоҳдан фарзандлари бўлган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қандай тўланади Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибида нималар ўзгарди Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди

Халқлар дўстлиги куни 30 июлда нишонланади

12.02.2021

Рус тилида ўқиш

Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида 5.02.2021 йилдаги «Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги ЎРҚ-972-сон Қонун маъқулланди. 10 февраль куни ушбу Қонун Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланди.

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга йўллаган Мурожаатномасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан ҳар йили 30 июль – Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланишини инобатга олиб, ушбу санани Халқлар дўстлиги куни деб белгилаш таклиф этилган эди.

 

Бундан ташқари, Президентнинг 2.03.2020 йилдаги Фармонига мувофиқ тасдиқланган «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурида «Халқлар дўстлиги ва умумхалқ бирдамлик кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш топшириғи белгиланган.

 

«Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонунда халқимизга хос бағрикенглик ва азалий дўстлик ғоялари ифода топган. Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элатлар ҳамда 16 та диний конфессия вакиллари истиқомат қилиб, 141 та миллий-маданий марказ ва 36 та дўстлик жамияти фаолият юритмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.02.2021 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-12-12
  • USD:12865.66 (+0.00) сум
  • EUR:13510.23 (+0.00) сум
  • RUB:125.14 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50