Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Ҳарбий техника ишлаб чиқишга қандай талаблар бор

02.08.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2023 йилдаги “Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 319-сон қарори қабул қилинди.

 

Низом қуйидаги фаолиятлар учун лицензияларни олиш тартибини белгилайди:

  • қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият учун;
  • бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолияти учун.

 

Ҳужжатга мувофиқ:

  • лицензияловчи орган этиб Мудофаа саноати агентлиги белгиланган;
  • лицензия олиш учун ариза берувчи-юридик шахс тегишли ҳужжатлар тўпламини Агентликка Давлат фельдъегерлик хизмати орқали юбориши лозим;
  • аризани кўриб чиқиш муддати – 20 кун, кўриб чиқиш учун йиғим миқдори – БҲМнинг 2 баравари, лицензияни бериш учун – БҲМнинг 5 баравари;
  • ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда Агентлик комиссияси лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилади;
  • лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмаган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.