Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Хизматлар соҳаси кредитлар бериш орқали қўллаб-қувватланади

17.06.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 16.06.2020 йилдаги «Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4752-сон қарори қабул қилинди.

 

Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун эквивалентда 100 млн АҚШ доллари ажратишга қарор қилинди. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ушбу суммага кредит линияси очилади ҳамда тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси МБ асосий ставкасидан 4 фоиз паст қилиб берилади.

 

Ўз навбатида, банклар ушбу маблағлар ҳисобидан хизматлар кўрсатиш соҳасида бизнес юритувчиларга кредит ажратадилар, молия ва савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно. Кредитлар корхоналарни ташкил этиш, айниқса маиший хизматлар, таълим, тиббиёт, IT ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият юритадиган корхоналарни ташкил этиш учун расмийлаштирилади. Кредит суммаси – 1 млрд сўмгача миқдорда, фоиз ставкаси МБнинг асосий ставкасига тенг (материал эълон қилинган санадайиллик 15%, таҳр. изоҳи).

 

Кредит линияси маблағларининг камида 20%и аёллар ва ёш тадбиркорларга ажратилади. Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 67 та фаолият (ишлар ва хизматлар) турлари учун «Ҳар бир оила - тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратилади.

 

Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва қайтарилиши устидан мониторинг ва назоратни таъминлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50