Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Ҳокимликлар раҳбарларига хизмат уйлари берилади

29.05.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2017 йилдаги 299-сон қарори билан Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари учун хизмат уй-жойларини қуриш, тақсимлаш, фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

 

Хизмат уй-жойлари намунали лойиҳалар асосида қурилади:

  • 0,06 гектар ер участкасида жойлашадиган 1 қаватли 5 хонали уй-жойлар — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари учун;
  • 0,04 гектар ер участкасида жойлашадиган ва ҳовлисида қўшимча бинолари бўлган 2 қаватли 4 хонали уй-жойлар — туман (шаҳар) ҳокимликлари раҳбарлари учун.

 

Бунда у маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига мебель, маиший техника ва бошқа хўжалик жиҳозлари билан жиҳозланади.

 

Уй-жойларни жойлардаги ижро ҳокимиятининг тегишли органлари биринчи раҳбарлари тақсимлайди. Хизмат уй-жойига ордер хизмат уйига жойлашиш ва беғараз фойдаланиш бўйича шартнома тузиш учун  асос бўлади.

 

Бу муҳим! Хизмат уй-жойлари бўлинмайди, алмаштирилмайди ва хусусий- лаштирилмайди. Улардан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланиш ёки уларни ижарага бериш тақиқланади.

 

Кўрсатиладиган УЖКХ хизматлари учун тўловлар хизмат уй-жойларида яшаётган давлат хизматчилари ёки уларнинг оила аъзолари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ёки иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан тўланади.

 

Амалдорлар ўз лавозимидан кетгандан кейин хизмат уй-жойларини бўшатиши лозим.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Олег Заманов,
экспертимиз.