Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш тартиби соддалаштирилади

22.06.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 16.06.2022 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини беришга доир давлат хизмати кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-282-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан белгиландики, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги консуллик муассасасида консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштиришга оид давлат хизматлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 49-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан амалга оширилади.

 

Давлат хизматини кўрсатиш учун Давлат персоналлаштириш маркази бир ой муддатда биометрик паспортни расмийлаштириш ва бериш тизимини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали қуйидаги ахборот тизимларига интеграция қилади:

  • Адлия вазирлиги билан биргаликда:

- «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига — никоҳ ва оила аъзолари, вафот этганлик, ёлғиз она ёки ёлғиз ота ҳақидаги маълумотларни олиш учун;

- «Нотариус» ахборот тизимига — васийлар ва ота-оналарнинг розилигини, ҳамроҳлик қилувчи шахснинг мажбуриятини текшириш учун;

  • Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда:

- «Тезкор маълумотлар» ахборот тизимига — судланганлик, маъмурий назоратда турганлик, шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ва шартли ҳукм қўлланилганлик, шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлик ҳолатларини текшириш учун;

- «Манзил» ахборот тизимига — ота-онадан бирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхати хорижга доимий яшашга кетганлиги муносабати билан бекор қилинганлигини текшириш учун;

  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда «Ягона миллий меҳнат тизими» ахборот тизимига — охирги беш йилда ишлаган жойи ҳақидаги маълумотларни олиш учун;
  • Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда «ТИЭК» ахборот тизимига — I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар тоифасига аниқлик киритиш учун.

 

Ҳужжат билан айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.