Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

«Хорижлик»лар тонировка учун қандай ҳақ тўлайди

17.12.2018

Рус тилида ўқиш

ИИВ, ДБҚ, МВ ва ДХХ қарори (АВ томонидан 29.11.2018 йилда 3091-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Жорий йил 1 августдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат берилган (ВМнинг 18.07.2018 йилдаги 547-сон қарори).

 

Қабул қилинган Низом Ўзбекистонга вақтинча кираётган ёки транзит ҳаракатланаётган ҳамда бир вақтнинг ўзида қуйидаги белгиларга жавоб берувчи енгил автомобилларга нисбатан татбиқ этилади:

  • хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатда турган;
  • йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган;
  • ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган;
  • тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган;
  • олд, ён ва орқа ойналаридан бири ёки бир нечтасининг (томидаги люк ойнаси бундан мустасно) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) автотранспорт воситалари.

 

Кириб келаётган хорижий давлатлар автомобилларининг ойналарини қорайтирганлик учун йиғим миғдори 15 АҚШ долларини ташкил этади (ВМҚ-547-сон қарор 2-бандининг 6-хатбошиси). Йиғим тўлов кунидаги курс бўйича миллий валютада чегара божхона постидаги банк кассалари орқали тўланади.

 

Бундан ташқари, тўловни тасдиқловчи ва божхонадаги кассада расмийлаштирилувчи квитанцияларнинг ҳуқуқий мақомига ўзгартириш киритилди. Низом лойиҳасида квитанциялар ИИБ томонидан бериладиган ойналарни қорайтиришга рухсатномага  тенглаштирилган бўлса, тасдиқланган ҳужжатга кўра у фақатгина «қорайтирилган» автомобилларнинг мамлакатга кириши ва унинг ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракатланишига имкон беради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида  эълон қилинган ва 29.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

 Ленара Хикматова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум