Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда юридик шахслар коммунал хизматлар учун қанча тўлайди: амалдаги тарифлар Ит ва мушуклар учун озуқани қайси бирликларида ўлчаш керак Чет эл валютасида тушум келиб тушмаганда нима қилиш керак

Ҳудудларда камбағалликни қисқартириш бўйича прокуратура бўлинмалари ташкил этилади

13.09.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 2024 йил 11 сентябрдаги Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-136-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилмоқда.

 

Бундан ташқари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан Бош прокуратуранинг тузилмасида 7 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ташкил этилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари тузилмасида жами 28 та штат бирлигидан иборат камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бўлинмалари ташкил этилади.

 

Янги киритилаётган Бош прокурор ўринбосари зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:

  • ҳар ҳафтада камида битта туман(шаҳар)га бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганиш;
  • камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилиш;
  • камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган масъулларга нисбатан қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш;
  • ижтимоий ҳимоя ва камбағалликни қисқартириш соҳасида қабул қилинаётган қонунлар талаблари, Президентнинг Фармон ва қарорларида белгиланган топшириқлар ижросини назорат қилиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 12 сентябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова