Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Уч уйнинг сотилиши қандай қилиб ЖШДС бўйича суд низосига олиб келди Кўчмас мулкни бузиш: қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида фоизсиз қарзда трансферт нархини белгилаш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак

Ҳудудларда нечта нотариус бўлиши лозим

02.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан нотариал округдаги нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини белгилаш тартиби тасдиқланди (16.03.2020 йилдаги 156-сон ВМҚга қаранг). 

 

Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони Адлия вазирлиги томонидан қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади:

1) нотариал округ нотариуслари томонидан, охирги 3 йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг ўртача ойлик сони. Бунда нотариуслар сони бир нотариусга бир ойда 300-400 нотариал ҳаракатлар ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

2) аҳоли сонига қараб:

  • Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоят марказлари чегараларида белгиланган нотариал округларда - 10 мингдан кўп бўлмаган аҳолига 1 нотариус;
  • вилоят бўйсунишидаги шаҳарлар чегараларида белгиланган нотариал округларда - 25 мингдан кўп бўлмаган аҳолига 1 нотариус;
  • қишлоқ туманлари чегараларида белгиланган нотариал округларда - 30 мингдан кўп бўлмаган аҳолига 1 нотариус.

 

Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари томонидан киритилган таклифлардан келиб чиқиб шакллантирилади. Таклифларга қуйидагилар илова қилинади:

  • охирги 3 йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони;
  • аҳоли сони;
  • нотариал идораси таъминоти харажатларини қоплаш имконияти.

 

Шунингдек таклифларни асослайдиган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.

 

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сони тегишли нотариал округда нотариуслар лавозимларининг белгиланган энг кам сонидан кам бўлган тақдирда, давлат нотариал идораси нотариуси лавозимлари таъсис этилади. Бунда битта нотариал округда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сони чекланмаган миқдорда ташкил этилиши мумкин.

 

Давлат нотариал идораларида Адлия вазирлиги қарори билан нотариуснинг ёрдамчиси, нотариуснинг стажёри, нотариуснинг котиби ва архивариус лавозимлари жорий этилиши, давлат божидан ажратмалар ва бошқа йиғимлар ҳисобидан қўшимча таржимон, оператор, курьер ва аҳолига нотариал ва у билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш учун бошқа ишчилар штат бирлиги киритилиши мумкин.

 

Давлат нотариал идоралари стажёрлар ва архивариуслар сони ҳар бир лавозим бўйича республикадаги давлат нотариал идоралари нотариуслари умумий сонининг 25%идан ошмаслиги керак.

 

Нурали Нурмуҳамедов.


Валюталар курси

2024-12-19
  • USD:12861.83 (+0.00) сум
  • EUR:13497.20 (+0.00) сум
  • RUB:125.47 (+0.00) сум