Вазирлар Маҳкамасининг 7.04.2017 йилдаги 192-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хомашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди.
Маълумот учун: мазкур комиссиянинг олдинги таркиби Вазирлар Маҳкамасининг 7.09.2006 йилдаги 190-сон қарори билан тасдиқланганди.
Унга Бош вазир ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев бошчилик қилди (аввал Президентнинг Давлат маслаҳатчиси комиссия раиси бўлган). Жами комиссияга 13 киши (аввал – 14 киши) – вазирликлар, давлат қўмиталари ва холдинг компаниялари вакиллари кирди.
Комиссияга қуйидагилар топширилди:
- Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси тўғрисидаги янгиланган низомни тасдиқлаш;
- фаолиятнинг қонун ҳужжатлари талабларига қатъиян мувофиқ равишда ташкил этилишини таъминласин;
- этил спирти, алкоголли маҳсулотлар, тамаки хомашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш.
Ҳужжат айрим вазирлик ва идораларга қатор бошқа топшириқларни ҳам сақлайди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.