Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2023 йилдаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 538-сон қарори қабул қилинди.
Эндиликда ҳунармандчилик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорларни автоматлаштирилган тизимда рўйхатга қўйишда улар «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлиш учун аризани онлайн юборишлари мумкин бўлади.
Ариза бўйича қабул қилинган қарор ҳақида хабарнома тадбиркорнинг шахсий кабинетига ёки давлат хизматлари маркази орқали юборилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.10.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.