Президент томонидан 19.02.2024 йилдаги “Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзА томонидан эълон қилинди.
Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланмоқда.
Маълумот учун: 2017-2023 йилларда қабул қилинган 135 та яхлит қонунда жами 543 та ҳаволаки норма мавжудлиги, шундан 23 та қонундаги 41 та ҳаволаки нормани амалга ошириш бўйича қонуности ҳужжатлари қабул қилинмаган.
2024 йил 1 мартдан бошлаб қуйидаги тартиб-таомиллар жорий этилмоқда:
- қонун лойиҳасидаги ҳаволаки нормаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари ва масъул ижрочиларини лойиҳанинг ўзида мажбурий тартибда белгилаш;
- қонун лойиҳасини тайёрлашда ушбу соҳадаги қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган муносабатларни қонун даражасига кўтариш имкониятини муҳокама қилиш шартлигини белгилаш;
- қонун кучга кирган кундан бошлаб 5 йил ўтиб, масъул давлат органи ва парламент палаталарининг қўмиталари томонидан қонуннинг самарадорлигини, мақсади ва кутилган натижаларига эришилганлигини аниқлаш учун унинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш амалиётини жорий этиш;
- энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишдан олдин уларнинг тайёрланиши ҳақидаги ахборотни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштириш ҳамда дастлаб жамоатчиликнинг таклиф ва тавсиялари олиниб, улар асосида тегишли лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатни кучини йўқотган деб топиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилганда, унинг асосида қабул қилинган қуйи турувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиб, уларни ҳам ўз кучини йўқотган деб топиш масаласини кўриб чиқиш.
Собир Нурбердиев