Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Хусусий суд-экспертизаси: қоидалар тасдиқланди

01.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

Ҳукумат томонидан нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди (24.03.2020 йилдаги 180-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилгача суд экспертизаси давлат муассасаларига берилган алоҳида ҳуқуқ бўлган. Президентнинг 2019 йил 17 январдаги қарори билан функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги ҳажми давлат ташкилотлари билан бир хил бўлган хусусий суд экспертиза ташкилотларини ташкил этишга рухсат берилган. Улар 44 турдаги суд экспертизаларини ўтказишга ҳақли.

 

Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти юридик шахс шаклида ташкил этилади ҳамда фуқаролик, иқтисодий, жиноят ва маъмурий суд ишлари бўйича экспертиза ўтказишга ихтисослаштирилади. У бошқа фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин эмас. Яна хусусий суд-экспертиза ташкилотлари турар жой биноларида жойлаштирилмайди.

 

Фақат суд эксперти бундай ташкилот раҳбари бўлиши мумкин, унинг штати малакавий кўникмаларини ва ихтисослик доирасидаги малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи суд эксперти сертификатига эга бўлган мутахассислардан шакллантирилади.

 

Ушбу ҳужжат Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази, ИИВ Академияси, Фанлар академияси ботаника ва зоология институтлари ёки Бадиий академияда қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича махсус курслардан (эксперт фаолияти йўналишига қараб, таҳр. изоҳи) ўтилганидан кейин берилади. Сертификат эгаларининг барчаси Адлия вазирлигининг расмий сайтида жойлаштириладиган ягона реестрга киритилади.

 

Қайта тайёрлаш, малакани ошириш ва ягона реестрни юритиш тартиби тегишли низомларда белгиланган.

 

! Хусусий ташкилотлар томонидан суд экспертизасини ўтказиш ишлари қиймати мустақил белгиланади.

 

Адлия вазирлигининг расмий сайтида нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг рейтинги юритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.03.2020 йилдан кучга кирди.


Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум