Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Идоравий НҲҲни қабул қилиш қоидалари ўзгарди

29.06.2021

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2565-11, 24.06.2021 й.) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ўзгартиришлар "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонун, Президентнинг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ киритилмоқда.

 

Хусусан:

  • вазирлик ва идоралар, агар уларга қонунлар, Президентнинг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тегишли ҳужжатни қабул қилиш ёки аниқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича ваколат берилган бўлса, идоравий НҲҲни қабул қилишлари мумкин;
  • қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президентнинг фармонлари ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш юзасидан идоравий НҲҲ қабул қилиш муддати, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, бир ойдан ошмаслиги лозим;
  • буйруқлар вазирлик ва идора номидан қарор қабул қилиш якка тартибда амалга ошириладиган вазирлик ёки идоралар раҳбарлари томонидан қабул қилинади;
  • қарорлар давлат қўмиталари ва идоралар номидан қарор қабул қилиш коллегиал органлари томонидан амалга ошириладиган давлат қўмиталари ёки идоралар томонидан қабул қилинади;
  • икки ёки ундан ортиқ вазирлик ва идораларнинг идоравий НҲҲ қарорлар тарзида қабул қилинади;
  • идоравий НҲҲ лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари юзасидан коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича чеклист тўлдирилади ва Адлия вазирлигига идоравий НҲҲ билан бирга тақдим қилинади;
  • қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ келишилиши мажбурий бўлган ҳолларда ёки идоравий НҲҲ лойиҳасида бошқа вазирлик ва идоралар манфаатларига ёки ваколатларига дахл қилувчи нормалар мавжуд бўлса, идоравий НҲҲ лойиҳаси ягона электрон тизим орқали манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиши лозим. Бунда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси вазирлик ва идоралар томонидан у тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни ичида эътирозларсиз келишилиши ёки асослантирилган эътирозлар билан қайтарилиши керак.

 

Бошқа ўзгаришлар ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

Валюталар курси

2024-12-04
  • USD:12825.43 (+0.00) сум
  • EUR:13493.63 (+0.00) сум
  • RUB:120.98 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48