Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

ИИО шахсий таркиби билан психологлар ишлайдилар

26.08.2018

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 23.08.2018 йилдаги ПҚ–3919-сон қарори билан Ички ишлар органлари (ИИО) бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.


У қуйидаги чора-тадбирлар комплексини ўз ичига олади:

  • хизматга қабул қилишнинг сифат жиҳатдан янги тартибини ўрнатиш, шахсий таркиб билан олиб бориладиган тарбиявий ишларни кучайтириш, қонунийликни таъминлаш ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиш;
  • ИИОда кўп даражали кадрлар захирасини шакллантириш, ротация самарали тизимини жорий этиш;
  • ИИО фаолиятининг бошқарув ва назорат-таҳлили таъминланишини такомиллаштириш.

 

ИИО тизимида – таркибий ўзгаришлар

 

Қайта ташкил этиладиган таркибий бирликлар

Ўзгартириш моҳияти

 

Қўшимча ахборот

 

 

  • ИИВ Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармаси,
  • ИИВ Юридик таъминлаш бошқармаси,
  • ИИВ жисмоний, юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармаси

 

 

 

Учта бошқарма негизида Ташкилий департамент ташкил этилмоқда

 

Департамент бош бошқармага тенглаштирилган Ўзбекистон ички ишлар вазирининг девонини ташкил этиб, унга қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • республикада криминоген вазиятни тизимли таҳлил ва прогноз қилиш, ундаги ўзгаришларга ўз вақтида муносабат билдириш, ИИО фаолиятини жиноятчилик ҳолати ва унга қарши курашиш натижаларини ўрганиш асосида режалаштириш;
  • ИИО фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларни комплекс текшириш ва назорат қилиш, амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан иш натижадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг ИИО фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги қарорларини ўз вақтида, бир хилда ва тўлиқ бажарилиши устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;
  • ИИОнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётида ягона ҳуқуқий сиёсат ва назоратни ташкил этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш; 
  • ИИО тизимида махфийлик тартиботига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, самарали иш юритиш ва ҳужжатлар айланишини ҳамда жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш тизимини йўлга қўйиш.

 

Туман (шаҳар, тармоқ, саф) ИИО бошлиқларининг кадрлар бўйича ўринбосарлари лавозимлари тегишлича

 

 

Туман (шаҳар, тармоқ, саф) ИИО бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари лавозимига ўзгартирилмоқда

 

 

Ушбу лавозимда ишловчи ходимлар зиммасига қуйидагилар юклатилади:

  • шахсий таркибни хизматга содиқ бўлиш, қонунийлик ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялаш бўйича фаолиятни ташкил этиш юзасидан шахсий жавобгарлик;
  • ИИО ўз хавфсизлиги бўлинмаларининг шахсий таркиб ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ходимлар томонидан содир этилган жиноятларни ўз вақтида аниқлаш бўйича вазифалари.

 

ИИОнинг ҳудудий, ҳарбий ва соҳавий тузилмалари, шунингдек идоравий олий таълим муассасаларидаги ўз хавфсизлик бўлинмалари

 

 

Ўзбекистон ички ишлар вазирининг бевосита бўйсунувига ўтказилади, уларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бирликлари ИИВ марказий аппаратининг штатлар жадвалига киритилиб, тегишлича ҳудудий, ҳарбий ва соҳавий ИИО, шунингдек идоравий олий таълим муассасаларига мақсадли бириктирилади

 

 

Ўз хавфсизлик бошқармаларининг фаолият юритаётган ходимларини аттестациядан ўтказиш режалаштирилмоқда, янгича ишлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда вазифаларни самарали бажара оладиган ИИО тезкор ва тергов бўлинмаларининг малакали ходимлари билан бутлаш мақсадида уларнинг камида ярмини янгилаш назарда тутилмоқда.

 

Қуйидаги заруратга кўра ўз хавфсизлик бошқармалари томонидан тезкор-қидирув фаолиятини самарали амалга оширишнинг батафсил механизмлари ишлаб чиқилади ва жорий этилади:

  • ИИО таркибий ва ҳудудий бошқармаларида оператив позициялар яратиш даражасини ошириш;
  • ходимларнинг жиноятларини ўз вақтида олдини олиш ва аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш усулларини такомиллаштириш;
  • ходимларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш самарали амалиётини жорий этиш, шахсий таркибнинг қўпол ғайриижтимоий хулқ-атворининг олдини олиш;  
  • ИИВ Академияси малака ошириш факультети;
  • академик лицейлар билан ишлаш бўлими;
  • моделлаштириш ва симуляция маркази;
  • педагогик кадрлар тайёрлаш курси.

 

  •  ИИВ Академияси малака ошириш факультети;
  • академик лицейлар билан ишлаш бўлими;
  • моделлаштириш ва симуляция маркази;
  • педагогик кадрлар тайёрлаш курси

 

Тўртта бўлинма негизида Малака ошириш институти ташкил этилмоқда

 

 

Белгиланишича:

  • Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилар таркиби ҳамда бошқарув ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг мақоми ва пул таъминоти ИИВ Академияси касбий тайёргарлик факультетига тенглаштирилади;
  • Малака ошириш институти бошлиғига бошқа олий таълим муассасалари ва давлат органлари, шу жумладан хорижий малакали мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш ҳуқуқи берилади;
  • малака ошириш йиғинларига ИИВнинг тажрибали амалиётчи ходимлари ҳамда Академия профессор-ўқитувчилари жалб этилиши мумкин;
  • Малака ошириш институтига ИИО ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларининг ўқув-услубий жараёнини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилади; 
  • жойларда ўқув йиғинларини ўтказиш мақсадида ИИВнинг барча академик лицейларида Малака ошириш институтининг филиаллари (аудиториялари) ташкил этилади;
  • педагогок кадрлар тайёрлаш курси функцияси ИИВ Академиясининг ўқув жараёнини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармасига юклатилади.

 

Шахсий таркиб билан ишлашни такомиллаштириш

 

Номзодларни ИИОдаги хизматга танлаб олишнинг янги тизими қуйидагиларни назарда тутади:

  • танловнинг барча босқичлари бошланиши билан бир вақтнинг ўзида 30–40 кунгача қабул қилиш (рад этиш) тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш муддатини қисқартириш нуқтаи назаридан хизмат ва ўқишга қабул қилишнинг амалдаги тартиби ва таомил талабларини қайта кўриб чиқиш;
  • малакали мутахассислар ва иқтидорли ёшларни жалб этиш мақсадида хизматга кириш учун талаблар тўғрисидаги ахборотни Интернетдаги ижтимоий тармоқларда жойлаштириш механизмини жорий этиш;
  • танлов ўтказиш босқичлари шаффофлигини, ш.ж. имтиҳон топшириш жараёни устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш орқали таъминлаш механизмларини жорий этиш;
  • таҳлилий ва юридик таъминлаш бўлинмаларига биринчи маротаба хизматга қабул қилинаётган номзодларни қабулнинг дастлабки танлов имтиҳонларидан озод этиш;
  • республиканинг бошқа олий таълим муассасаларини аъло баҳолар билан тамомлаган битирувчилар учун имтиёзларни жалб этиш ва белгилаш.

 

ИИОнинг қабул ва аттестация, ш.ж. махсус унвонларни бериш бўйича комиссиялари фаолиятида психологлар иштирок этади. Ҳар бир номзод ва ходим бўйича қарор қабул қилишда уларнинг хулосалари ҳисобга олинади. Шу муносабат билан ИИОда хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда тайёрланадиган шахсий таркиб билан ишлаш бўйича психологлар гуруҳи шакллантирилади.

 

Йўллар, кўчалар, майдонлар ва бошқа жамоат жойларида хизмат ўтаётган ИИО ходимлари ишлаб чиқилаётган «Хулқ-атвор ва муомала маданияти кодекси»га мувофиқ ишлайдилар.

 

2019 йил 1 январдан ИИВ ҳайъатининг сайёр ва тезкор мажлислари ўтказилади. Уларни тайёрлаш чоғида ҳудудий ИИО фаолиятидаги муаммолар ўрганилади ва улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мақсадли қарорлар қабул қилинади.

 

Шунингдек 2019 йилдан бошлаб ҳудудий ИИОни текширувдан ўтказиш жорий этилади. У ҳар 3 йилда камида 1 марта ўтказилади. У ўтказилганидан сўнг бир йил ичида текширувдан ўтказилган бўлинма фаолияти назорат тартибида ўрганилади. 

 

ИИО кадрлар бўлинмалари фаолиятига «е-Kadr» марказлашган автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади. У кадрлар захирасини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш, силжишини мониторинг қилиш, ротацияси ва хизматда кўтарилишини автоматлаштириш имконини беради.

 

Янги форма ва кўкрак нишони

Бир ой муддатда ИИВ Бош прокуратура ва Молия вазирлиги билан биргаликда ИИО ходимларининг янги махсус кийим-боши, атрибутикаси ва фарқловчи белгиларини жорий этиш тўғрисида таклиф тайёрлайди. Ишлаб чиқиш чоғида фуқаролар онгида ушбу ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмаси тўғрисида ижобий тасаввурни шакллантириш зарурати ҳисобга олинади.  

Бундан ташқари, «Жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлагани учун» кўкрак нишони таъсис этилади. У билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш, шахсларни қидириш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида халқаро муносабатларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган ИИО, шу жумладан хорижий полиция тузилмалари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари мукофотланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.08.2018 йилдан кучга кирди.


Олег Гаевой.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум