Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Ижодкор ёшлар янги фанларга ўқитилади

05.04.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 01.04.2024 йилдаги “Ижод мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-147-сон қарори қабул қилинди.

 

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларида:

  • ижтимоий ва ижодий фаол, кенг жамоатчилик ўртасида обрў-эътибор қозонган адиблар ва жамоат арбоблари иштирокида маҳорат дарслари ўтказилади;
  • маҳорат дарслари учун тўланадиган бир марталик тўлов Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, уларнинг хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан амалга оширилади;
  • жаҳон адабиётининг дурдона асарларини ўзбек тилига бадиий таржима қилиш мақсадида “Ёш таржимонлар” клублари фаолияти йўлга қўйилади;
  • мумтоз адабиётимиз, жумладан, жадид маърифатпарварларининг Ватанимиз тарихида чуқур из қолдирган бой илмий меросини ўрганиш мақсадида амалдаги таянч ўқув режаси доирасида "Матншунослик" дарслари ташкил этилади;
  • ҳар йили икки маротаба ўқувчиларнинг "Ижод боғидан гулдаста" номли тўпламларини нашр этиш амалиёти йўлга қўйилади;
  • ўқувчиларда ахлоқий, ижтимоий-эмоционал ва эстетик дидни ривожлантириш мақсадида "Тасвирий санъат ва чизмачилик" фани негизида "Санъат" (ART) фани киритилади;
  • ўқувчиларнинг сунъий интеллект ва робототехника йўналишига қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг яратувчанлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида 7-9-синфларнинг "Технология" фани доирасида робототехника асослари ўргатилади;
  • "Тасвирий санъат ва чизмачилик" ҳамда "Мусиқа" фанларидан дарс берадиган педагог кадрларнинг малака тоифалари "Санъат" (ART) фанига, "Информатика ва ахборот технологиялари" фанидан дарс берадиган педагог кадрларнинг малака тоифалари эса - "Технология" фанига ҳам татбиқ этилади;
  • ижод мактаблари ўқувчиларини ўз ижодий фаолият натижаларини, жумладан ижтимоий тармоқларда ва онлайн платформаларда тижоратлаштиришга ўргатиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилади.

 

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ҳар йили туман (шаҳар) ва вилоят босқичларида бадиий адабиёт ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни саралашга қаратилган кўрик-танлов ўтказилади.

 

Танловнинг вилоят босқичида совринли 1, 2 ва 3-ўринларни қўлга киритган 6-синф ўқувчилари ижод мактабларига умумий қабул параметрлари доирасида кириш имтиҳонисиз ўқишга қабул қилинади.

 

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ижод мактабларининг 10 ва 11-синф ўқувчиларини:

  • Маданий мерос агентлиги билан биргаликда гид, таҳрирчи ва реставратор ёрдамчиси касбларига;
  • Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда теле- ва радиоканалларда режиссёр ёрдамчиси, овоз ёзиш режиссёри ассистенти, муҳаррир ёрдамчиси ҳамда репортёр касбларига;
  • Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда босма нашриётларда муҳаррир ва дизайнер касбларига;
  • Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва унинг ҳудудлардаги филиаллари билан биргаликда сканерлаш ва рақамлаштириш ҳамда рақамлаштирилган ресурсларни қайта ишлашга оид касбларга;
  • Маданият вазирлиги билан биргаликда театрларда санъатшунослик, актёрлик санъати, режиссёрлик, халқ ижодиёти соҳаларидаги касбларга ўргатиш бўйича амалий дарсларни жорий қилиш режалаштирилмоқда.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • ижод мактабларида таълим-тарбия жараёни ҳамда дарсдан ташқари машғулотларнинг сифатини яхшилаш, педагог кадрлар салоҳиятини оширишни тизимли ташкил этишга қаратилган Ижод мактабларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • Ижод мактаблари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда таълим сифати натижадорлигини ошириш бўйича "Йўл харитаси".

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.04.2024 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова