Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Лицензия шартномаси бўйича хизматларни экспорт қилишда ноль ставкали ҚҚСни қўллаш мумкинми «Молия соҳаси мутахассислари форуми – 2025»га молия бўйича директорлар ва бош бухгалтерларни таклиф қиламиз Ҳисобварақда маблағ етишмаганда тўловлар қандай амалга оширилади

Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги шарафига эсдалик медали таъсис этилди

26.02.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 26.02.2025 йилдаги Фармони билан «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медали таъсис этилди.

 

«Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медали билан қуйидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланади:

  • «1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун» ва «Япония устидан қозонилган ғалаба учун» медаллари билан, уруш йилларида жанговар хизматлари учун бошқа орден ва медаллар билан мукофотланган ёки уруш қатнашчиси гувоҳномасига ёхуд Ватан уруши ногирони гувоҳномасига эга бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар;
  • «1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушидаги шавкатли меҳнати учун», «Меҳнатдаги жасорати учун», «Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун» медалларига ёки 1941-1945 йиллардаги уруш даврида Қуролли Кучларда фуқаро шахсларни эркин ёллаш бўйича штат лавозимида бўлганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган меҳнат фронти қатнашчилари, шу жумладан, Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги фронт орти меҳнат фахрийлари.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медали тўғрисидаги низом;
  • Медаль ва унинг гувоҳномаси тавсифи.

 

Ҳужжат ЎзА томонидан эълон қилинган ва 26.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-02-26
  • USD:12884.62 (+0.00) сум
  • EUR:13495.35 (+0.00) сум
  • RUB:148.85 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг