Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Иккита спорт маҳорати мактаби ташкил этилади

15.03.2022

Рус тилида ўқиш

Иқтидорли спортчиларни тайёрлаш, Олимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида Президент томонидан Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ва гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактаби ташкил этилишини назарда тутадиган 14.03.2022 йилдаги иккита қарор (ПҚ-162-сон ва ПҚ-163-сон) имзоланди.

 

Иккала мактаб Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимида ташкил этилади.

 

Қуйидагилар мактабларнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган, замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техника ҳамда ўқув-машғулот базаларини яратиш;
  • турли даражадаги халқаро ва минтақавий мусобақаларда — Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, универсиадалар ҳамда бошқаларда Ўзбекистоннинг шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги спортчиларни тайёрлаш;
  • юқори малакали мутахассис-тренерлар, психологлар ва услубчиларни, шу жумладан хорижий мамлакатлардан етакчи мутахассисларни кенг жалб этиш орқали тренерлар таркибини мустаҳкамлаш;
  • боксчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш, илғор тажрибани ҳисобга олган ҳолда, ўқув-машқ жараёнларига энг янги илмий-услубий технологияларни жорий этиш йўли билан уларни назарий ва техник-тактик жиҳатдан тайёрлаш сифатини мунтазам ошириб бориш;
  • болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари билан узлуксиз ҳамкорликни амалга ошириш.

 

Мактаблар ўз фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди. Бокс мактаби ўқувчиларининг умумий контингенти жами 175 нафарни ташкил этиб, улар 5-11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади, гимнастика мактаби ўқувчиларининг умумий контингенти жами 165 нафарни ташкил этиб, улар 1-11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади.

 

Умумтаълим дастурлари бўйича ўқитиш уларга энг яқин жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилади.

 

Қуйидагилар мактабларни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

  • Давлат бюджети маблағлари;
  • мактабларнинг фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар;
  • бўш турган мол-мулкни ижарага беришдан тушган даромадлар;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Бокс ва гимнастика мактабларини ташкил этиш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 25 млрд сўмдан йўналтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.03.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48