Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомда келтирилган ёш оила тушунчасига Марказий банк Бошқарувининг қарори билан (рўйхат рақами 1697-3, 19.10.2016 йил) ўзгартириш киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Имтиёзли ипотека олувчи оилалар сони ортади
Имтиёзли ипотека олувчи оилалар сони ортади
24.10.2016

Энди ёш оила деганда эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) тушунилади.
Бундай тушунча илгари “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунда мустаҳкамланган бўлиб, қоида қонунга мувофиқ келтирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, муқаддам ёш оила деганда ҳар бири 30 ёшдан ошмаган биринчи марта расмий никоҳдан ўтган ёшлар тушунилар эди. Бундай ифода амалда жуда кўп саволларни келтириб чиқарди. Хусусан, ёшлардан бири 30 ёшга тўлган бўлса, ёш оила деб тан олиниши мумкинми, деган савол ҳам шулар жумласидан эди. Энди 30 ёш ҳам қўшиб ҳисобланишига аниқлик киритилди.
Шу тариқа, имтиёзли ипотека кредити олиш ҳуқуқига эга шахслар сони сезиларли даражада ошди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан яқин орада «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Елена ЕРМОХИНА,
эксперт-юристимиз
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади