Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Устав фондига ҳиссаларни баҳолашдаги ўзгаришлар: бизнес нималарни билиши керак Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак ЖШДСни ким тўлаши керак

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ХВЖ маблағлари билан тўлдирилади

19.06.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 17.06.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасига халқаро валюта жамғармасидан маблағлар жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 388-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармони ижросига қаратилган.

 

Халқаро валюта жамғармаси томонидан 2020 йил 18 май куни Ўзбекистон Республикасига имтиёзли қарз маблағлари ажратилиши маъқулланди. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • «Тезкор кредитлаш дастури» » (Rapid Credit Facility) бўйича 10 йил муддатга (5 йиллик имтиёзли даври билан) 92,05 млн SDR (ёки МАҲ - махсус айирбошлаш ҳуқуқи) миқдоридаги фоизсиз қарз;
  • «Тезкор молиялаштириш инструменти» (Rapid Financing Instrument) бўйича 5 йил муддатга (3 йиллик имтиёзли даври билан) 1,05% йиллик фоиз ставкаси билан 183,55 млн SDR миқдоридаги қарз.

 

Ўзбекистон Ҳукумати ва Марказий банк ўртасида мазкур қарзларни республика бюжетига тушириш ва қарзга хизмат кўрсатиш механизмларини ифодаловчи Англашув Меморандуми имзоланган.

 

Ҳужжат билан «Тезкор кредитлаш дастури» ва «Тезкор молиялаштириш инструменти» бўйича қарзни қайтариш, фоиз ва хизмат кўрсатиш ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадваллари тасдиқланди. Мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва хизмат кўрсатиш ҳақи Ўзбекистон Давлат бюджети томонидан қопланади.

 

Молия вазирлиги ХВЖ томонидан ажратиладиган қарзлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади. Давлат харидлари тузиладиган шартномалар доирасида очиқлик ва шаффофлик асосида бенефициарлар кўрсатилган ҳолда амалга оширилиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абудазимова