Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида наслли уруғчилик станциялари ташкил этилди

18.09.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2024 йилдаги «Ипакчилик соҳасида наслли уруғчилик станциялари фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида»ги 571-сон қарори қабул қилинди.

 

Фарғона ва Хоразм вилоятларида Ипакчилик илмий-тадқиқот институти таркибида давлат муассасаси шаклидаги наслли уруғчилик станциялари ташкил этилди. 

 

Уларнинг асосий вазифалари – ипак қуртининг юқори сифатли элита уруғларини тайёрлаб, уруғчилик корхоналарини улар билан таъминлаш ҳамда ушбу йўналиш бўйича илмий тадқиқот ишларини кучайтириш. 

 

Станцияларга зарур бино ва иншоотларни қуриш учун Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари  1 гектардан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни ажратишади. 

 

Бундан ташқари, интенсив тутзорларни ташкил этиш учун 18 гектар ер майдони ижара ҳуқуқи асосида ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.09.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев