Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар 1 ноябрдан оширилади

15.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг тегишли Фармони имзолангани ҳақида давлат раҳбарининг сайтида хабар берилди.

 

Индексация 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга оширилади ва 1,1 бараварни (яъни 10%, таҳр.) ташкил этади. Шу тариқа, кўрсатилган санадан бошлаб қуйидаги энг кам миқдорлар амал қилади:

 

иш ҳақи

ойига 202 730 сўм

ёшга доир пенсиялар

ойига 396 500 сўм

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа

ойига 396 500 сўм

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа

ойига 243 300 сўм

 

Маълумот учун: кўрсатилган тўловларнинг амалдаги энг кам қийматлари 15 июлдан белгиланган, улар билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Бюджет ташкилотларидаги иш ҳақи, шунингдек пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг оширилиши Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотларга иш ҳақини белгиланган энг кам миқдорга мувофиқ ошириш тавсия этилади.

 

Ҳукуматга кейинги йил бошидан ЯТСнинг қуйи разрядлари тариф коэффициентларини ўртача 10%га, ш.ж. 1-разряд бўйича – 15%га, 2-разряд бўйича – 10%га ва 3-разряд бўйича – 5%га ошириш вазифаси топширилди. Давлат бюджети ҳисобидан сақланадиган ташкилотларда банд бўлган универсал касблар ходимларининг разрядлари ушбу санадан янгиланиши лозим.

 

Бундан ташқари, 2019 йил 1 сентябрга қадар Бюджет ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш концепциясининг лойиҳаси ишлаб чиқилади. Мақсад – меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг унинг натижалари, бажарилаётган меҳнат функцияларининг мураккаблиги ва масъулияти билан янада узвий боғлиқлигини таъминлаш.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум