Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2015 йилдаги 298-сон қарори билан 2020 йилга қадар Миллий сифат инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди.
Дастур ўз ичига қуйидагиларни олади:
синов ва ўлчов лабораторияларини модернизациялаш, техник қайта жиҳозлаш, шунингдек маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнида сифатни назорат қилиш учун асбоб-ускуналар сотиб олиш бўйича лойиҳалар рўйхати;
халқаро даражада аккредитация қилинадиган “Ўзстандарт” агентлигининг синов ва сертификатлаштириш ҳудудий марказлари синов лабораториялари рўйхати;
халқаро стандартлар ва менежмент тизимларини жорий қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари;
“Ўзстандарт” агентлиги тизимида АКТ ва дастурий маҳсулотларни ривожлантириш ва жорий қилиш бўйича лойиҳалар рўйхати.
“Ўзстандарт” агентлигига уч ой муддатда Менежмент тизимларини сертификатлаштиришни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.
Елена ЕРМОХИНА,
эксперт-юристимиз.