Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Иссиқхона хўжаликлари фаолияти қайта ташкил этилади

02.12.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2024 йилдаги “Республикада иссиқхона хўжаликлари фаолиятини соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ВМҚ-777-сон қарори қабул қилинди. 

 

Фаолияти қайта ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликларини бошқариш мақсадида тижорат банклари томонидан инвестиция компаниялари ташкил қилинади. Бунда банкларга:

  • иссиқхона мажмуаларини инвесторларга, шу жумладан, республиканинг бошқа ҳудудларига кўчириб ўтказиш орқали сотиш;
  • иссиқхона хўжалиги томонидан қўшимча гаров таъминотини тақдим этиш ҳисобига иссиқхона мажмуаларини таъмирлаш ва айланма маблағларни тўлдириш учун кредит ресурсларини ажратиш;
  • тижорат банклари томонидан хорижий валютадаги кредитларни уларнинг кредит сиёсатлари доирасида миллий валютада қайта расмийлаштиришни кўриб чиқишга рухсат берилади. 

 

Шунингдек, иссиқхона хўжаликларида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ошириш мақсадида тижорат банклари Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ёрдамда юқори малакали агрономларни жалб қилишади.

 

Иссиқхона хўжаликлари ва уларга ажратилган кредитларни янги мулкдорга қайта расмийлаштиришда «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан илгари берилган кафиллик ва компенсациялар бўйича шартномаларни қайта тузишга рухсат берилади

 

Бундан ташқари, иссиқхона хўжаликларига хорижий валютада ажратилган кредитлар миллий валютада қайта расмийлаштирилганда, «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан Марказий банкнинг асосий ставкасининг 4 фоизлик пунктидан юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкадаги кредитларга ҳудудлар тоифасидан келиб чиққан ҳолда, компенсация тақдим этилади. 

 

Кредит бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига ундирув қаратиладиган гаровга қўйилган мол-мулкни (иссиқхона мажмуаси ва ускунаси), истисно тариқасида, бозор баҳосида қайта баҳолаб, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишга рухсат берилмоқда.

 

Мазкур чоралар дастлабки тарзда Хоразм вилоятида, кейин эса республиканинг бошқа худудларида амалга оширилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.11.2024 йилдан кучга кирди.

 

                Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48