Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Иш ҳақини учинчи шахс картасига тўлаш мумкинми Ўғитлар ва пестицидлар айланмаси иштирокчилари қандай қадамларни амалга ошириши керак Ижтимоий солиқни тўлашда назарда тутилган имтиёзлар Ижтимоий солиқни тўлашда назарда тутилган имтиёзлар

Иссиқлик таъминоти тизими такомиллаштирилмоқда

07.06.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2016 йилдаги 182-сон қарори билан республика иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

Иссиқлик таъминоти соҳасида фаолият юритаётган қатор акциядорлик жамиятларини давлат унитар корхоналарига (ДУК) айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қайта ташкил этиш натижасида ташкил этилган ДУКларининг муассислари ҳисобланадилар.

 

АЖларни ДУКларига айлантириш жараёни 2017 йил 1 январгача амалга оширилиши керак.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.