Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

IT-мутахассислар виза учун қандай тавсия оладилар

19.09.2022

Рус тилида ўқиш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан Ахборот технологиялари соҳасидагн хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3387, 16.09.2022 й.).

 

Тавсия:

  • Ўзбекистон ҳудудида ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун инвестиция киритаётган хорижий инвесторга ва ахборот технологиялари соҳасида охирги 12 ойда йиллик даромади 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган хорижий мутахассисга;
  • Технопарк резидентларининг таъсисчиси (иштирокчиси)га берилади.

 

Низом қуйидаги тартибни белгилайди:

  • тавсия олиш учун ариза ва ҳужжатларни бериш;
  • аризани кўриб чиқиш;
  • тавсиядан фойдаланиш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва бекор қилиш;
  • Тавсияларнинг ягона электрон реестрини юритиш.

 

Тавсияни бериш тўғрисидаги ариза ва бошқа ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб 30 календарь кундан ошмаган муддат ичида Дирекция томонидан кўриб чиқилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.10.2022 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.