Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

IT-парк резидентлари шартномаларни онлайн тарзда расмийлаштиришлари мумкин

20.03.2024

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.03.2024 йилдаги ПҚ-129-сонли “Тадбиркорлик субъектларига халқаро платформалар орқали рақамли технологиялар соҳасида хизматлар кўрсатиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Президентнинг 2023 йилдаги тадбиркорлар билан   очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида  2024 йил 1 апрелдан бошлаб ҳуқуқий эксперимент сифатида рақамлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича экспорт шартнома ҳужжатларини халқаро платформаларда расмийлаштиришга рухсат берилади.

 

Қарорда белгиланишича Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) резидентлари томонидан рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар  экспорти бўйича  расмийлаштирилган қиймати 100 минг АҚШ долларигача бўлган шартномалар (келишув, ҳисобварақ-фактура, инвойс) электрон ҳужжат сифатида тан олинади ҳамда уларнинг қоғоз шаклидаги нусхаси талаб этилмайди.

 

Рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспорти бўйича шартномаларни расмийлаштириш рухсат этиладиган халқаро платформалар рўйхати Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан тасдиқланади.

 

IT-парк резиденти иштирокидаги оддий ёзма шаклдаги ташқи савдо битими у тўғрисидаги таклиф иккинчи тарафнинг шартнома тузишга тайёрлиги ҳақида хабардор қилиш (акцептлаш) йўли билан қабул қилинган бўлса, тузилган ҳисобланади.

 

Ташқи савдо битими бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар IT-парк резидентлари томонидан фақат Ўзбекистон Республикаси тижорат банкидаги ҳисоб рақами орқали амалга оширилади.

 

Электрон ёки бошқа алоқа воситалари, ахборот тизимлари ёки ахборот тармоқларидан фойдаланган ҳолда дастурий кодлар билан алмашиш ёки тарафлар ва уларнинг хоҳиш-иродасининг мазмунини аниқ ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилади.

 

IT-парк резидентлари учун Ўзбекистон Республикаси ЯИДХП орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ташқи савдо битимлари бўйича тегишли маълумотларни киритиб бориш мажбурий ҳисобланади.

 

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳуқуқий экспериментни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинди ва 16.03.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова