Президентнинг 21.11.2018 йилдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида шу ҳақда сўз борган. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.
Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, Техник кўмаклашиш маркази, шунингдек Ахборот коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш маркази ташкил этилди.
Янги муассасалар – тугатилаётган қуйидаги муассасаларнинг ҳуқуқий ворислари:
- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция;
- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази.
Ташкил этилган тузилмаларга қуйидаги вазифалар юклатилади:
Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси
|
Техник кўмаклашиш маркази
|
қуйидагилар устидан давлат назоратини амалга ошириш:
- алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши;
- ўз ваколати доирасида почта алоқаси, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари хизматларининг сифатли тақдим этилиши, даврий босма нашрлар, фонограммалар, аудиовизуал асарлар ва ЭҲМ учун дастурлар тарқатилишида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини таъминлаш;
- фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурлар тарқатишда (сотиш, ижарага бериш ва барчанинг эътиборига етказишда) муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга риоя қилиниши;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, бошқа ташкилот ва идораларда «Электрон ҳукумат» тизимида инфратузилмани ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланилиши;
- иш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, интеграллашган ахборот тизимларини, маълумотлар узатиш ва алмашишнинг идоралараро тармоқларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, давлат ахборот ресурслари интеграцияси, шу жумладан, электрон давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлиги;
- «охирги миля» тамойили бўйича Интернет тармоғидан кенг полосали фойдаланишни, мультисервис алоқа тармоқлари технологияларини, мобил алоқа бозорини, бошқа замонавий телекоммуникация хизматларини, шунингдек, почта алоқаси хизматларини ва даврий босма нашрлар тарқатишни кенгайтириш йўли билан телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш.
|
- ахборот хавфсизлигига ҳозирги вақтдаги таҳдидлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва тўплаш, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларига ноқонуний кириб олиш ҳолатларининг олдини олишни таъминлайдиган самарали ташкилий ва дастурий-техник ечимларни тезкор қабул қилиш бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш;
- қонун бузувчиларни, ахборотлар маконидаги рухсатсиз ёхуд бузувчи ҳаракатларни амалга оширишда фойдаланиладиган методлар ва воситаларни таҳлил қилиш, идентификациялашда телекоммуникациялар тармоқларининг операторлари ва провайдерлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилиш;
- ахборотлаштириш объектларида (давлат сирлари бундан мустасно) аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотларни, ахборот-коммуникация технологиялари, телекоммуникация жиҳозлари ва бошқа техник воситаларни аттестация, экспертиза ва сертификациядан ўтказиш;
- давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ва ресурслари ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;
- давлат ахборот тизимлари ва ресурслари, шунингдек, интернет тармоғи миллий сегментининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- Интернетнинг миллий фойдаланувчиларини Интернет тармоғи миллий сегментида ахборот хавфсизлигига пайдо бўлаётган таҳдидлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш, шунингдек, ахборотларни ҳимоя қилиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш.
|
Келаси йил бошидан ахборот-коммуникация технологиялари, аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотлар, ҳимоя воситалари ва бошқа техник воситаларга техник топшириқлар бўйича хулосалар ЛБМА томонидан Техник кўмаклашиш маркази билан мажбурий тартибда келишилгандан сўнг берилади. Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборотлаштириш объектларида (давлат сирлари бундан мустасно) жорий этиладиган ва фойдаланиладиган аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотлар эса мажбурий равишда ушбу марказда аттестация ва экспертизадан ўтказилади.
Давлат инспекцияси ва марказ Тошкент шаҳар, Дўрмон йўли кўчаси, 31-уй манзилида жойлаштирилади.
Олег Заманов.