Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2024 йилдаги “IT-хизматлар экспорти йўналиши бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 86-сон қарори қабул қилинди.
Маълумот учун: 2024 йил 1 мартдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларига битирувчилари IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотларга ишга жойлашганда бир марталик субсидия ажратилади.
Субсидия олиш учун битирувчи ўқишни тамомлаганидан кейин 3 ой муддатда ташкилотга ишга жойлашган бўлиши, ташкилотда 6 ойдан ортиқ муддат давомида узлуксиз равишда ишлаб келаётган бўлиши лозим.
Субсидия олиш жараёни ЯИДХП орқали амалга оширилади.
Ҳужжат билан субсидиялар миқдорлари тасдиқланмоқда:
Т/р |
Битирувчининг 6 ой учун ўртача иш ҳақи |
Бир нафар битирувчига ажратиладиган субсидия миқдори |
Ногиронлиги бўлган бир нафар битирувчига ажратиладиган субсидия миқдори |
I. Тошкент шаҳри бўйича |
|||
1. |
10 МҲЭКМдан юқори |
75 БҲМ |
105 БҲМ |
2. |
6-10 МҲЭКМ |
50 БҲМ |
75 БҲМ |
3. |
3-6 МҲЭКМ |
25 БҲМ |
50 БҲМ |
II. Бошқа ҳудудлар бўйича |
|||
4. |
6 МҲЭКМдан юқори |
75 БҲМ |
105 БҲМ |
5. |
4-6 МҲЭКМ |
50 БҲМ |
75 БҲМ |
6. |
2-4 МҲЭКМ |
25 БҲМ |
50 БҲМ |
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.02.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев